Ўзбекистон Японияга ишчи кучи олиб кириш имкониятига эга 11-давлатга айланди. Энди ўзбек мигрантлари Японияда ҳам меҳнат қилиб, даромад топиши мумкин
Ўзбекистон дунёда Японияга ишчи кучи олиб кириш имкониятига эга 11-давлатга айланди. Энди ўзбек мигрантлари Японияда ҳам меҳнат қилиб, даромад топиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 21 июль куни Япония—Ўзбекистон ўртасида меҳнат муносабатлари ва касбий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган иккинчи меҳнат форумида маълум қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева айтишича, Японияга шу пайтга қадар фақатгина 10 та мамлакатдан ишчи кучи жалб қилинган. Боиси, Японияда ишчи кучига бўлган эҳтиёж етарли даражада бўлган. Форумда вазиримиз Нозим Ҳусанов ва Япония кооперативлар уюшмаси раиси Муруяма Мокото бошчилигидаги делегация иштирокчилари ўзаро мулоқотга киришиб, ўзбек мигрантлари учун Япония бозори тўлиқ очилганини маълум қилган.
Шунингдек, шу пайтга қадар давлат ҳомийлигида 500 нафар ўзбек ишчиси касбий таълимга ўқитилган бўлиб, шундан 47 нафари Япония ишчилари талаби ва таклифини маъқул кўргани учун ишлаш иштиёқи борлигини билдирган.
– Август ойида 47 нафар ўзбек ишчиси Японияга жўнаб кетади. Уларнинг меҳнат шароити, ойлик маошини ўз вақтида олиши ва қулай шарт-шароитда меҳнат қилиши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади, — дейди Мирзаева.
Вазирлик масъулларининг қўшимча қилишича, бугунги кунда 100 га яқин номзодлар қишлоқ хўжалиги ва қарияларни парваришлаш йўналиши бўйича махсус малака сертификатига эга бўлиб, улар Японияга ишга кетиш жараёнида иштирок этмоқда.
Ўзбекистонлик ишчиларнинг аксарияти ҳали япон тилини мукаммал билмаганлиги учун уларга асосан қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалигида меҳнат қилишга таклифлар бўлмоқда. Давлат ҳомийлигида ўқитилаётган ишчиларимиз келажакда бошқа иш ўринларини ҳам банд этиши кўзда тутилган.
Форумда таъкидланишича, аввалроқ Японияга ишлаш иштиёқини билдириб, япон иш берувчиларининг талабларини бажариш жараёни ўзбек мигранти учун 3 минг долларга тушган бўлса, эндиликда бу тест жараёнлари Ўзбекистонга олиб келинган бўлиб, айни кунда бу харажат минг долларни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
18:44 / 08.08.2024
2024 йил якунигача 2,1 млн киши даромадли иш билан таъминланади — Беҳзод Мусаев
18:40 / 04.08.2021
3 йиллик таълимни 3 ойлик амалиётда ўрганиш мумкин — Навоийда мономарказ ишга тушди
12:56 / 30.05.2020
Пахта санкцияси. Кореяга чартер рейс. Россияга кета олмаган меҳнат муҳожирлари. Вазирнинг биринчи ўринбосари билан интервью
20:00 / 30.10.2019