Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
Имомали Раҳмон буни «сўнгги пайтларда дунёда рўй бераётган воқеалар, иқлим ўзгаришлари ва уларнинг салбий оқибатлари» билан боғлади.
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон «экспертлар таҳлилига» таяниб, жорий йилда озиқ-овқат нархлари мисли кўрилмаган даражада ўсишини айтди. Бунга «сўнгги пайтларда дунёда рўй бераётган воқеалар, иқлим ўзгаришлари ва уларнинг салбий оқибатлари» сабаб бўлмоқда, деди у.
Тожикистон етакчиси озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишини ҳисобга олиб, фермерларни баҳорнинг ҳар бир қулай кунидан унумли фойдаланиб, истеъмол бозорини товарлар билан тўлдириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун саъй-ҳаракат қилишга чақирди.
«Сувдан ва ҳар бир қарич ердан оқилона фойдаланиш миллий иқтисодиётнинг ривожланиши, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва халқнинг муносиб ҳаётини таъминлашнинг муҳим шартидир», деб таъкидлади Раҳмон.
Мавзуга оид
15:45 / 03.04.2026
Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026