3 апрель куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази
Соат 15:26 да кузатилган ер силкиниши Тошкентдан 296 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитудаси 5,5, чуқурлиги 10 км.
Зилзила Ўзбекистон вилоятларида қуйидагича сезилди:
- Фарғона вилоятида 3 балл, 140 км;
- Наманган вилоятида 2 балл, 200 км;
- Андижон вилоятида 2 балл, 203 км;
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 234 км;
- Тошкент вилоятида 2 балл, 257 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 269 км.















