Жамият | 19:00 / 24.06.2024
2767
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “KPMG” академияси очилади

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси ҳамкорлигида лаборатория ва ўқув академияси йўлга қўйилади.

20 июн куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томон ҳам ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашди. Жумладан, TSMRI ва KPMG ўртасида ўқув академияси ва LMS тизимини ташкил этиш ҳамда KPMG фаолиятига доир лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу жараёнда эса KPMG консультантлари малака ошириш курсларини ташкил қилиб, талабаларга ACCA ва CFA йўналишлари бўйича таълим беришлари келишиб олинди.

Реклама

Мавзуга оид