Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия маликаси мамлакат тарихидаги биринчи аёл элчи бўлди
Фото: REUTERS
Малика Рима бин Абдул Азиз Ол Сауд Саудия Арабистони тарихидаги биринчи аёл элчи бўлди, у Вашингтонга элчи этиб тайинланди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
"Бугун ишонч ёрлиғини топшириш мен учун катта шарафдир", - деб ёзди малика ўз твиттерида.
Саудия Арабистонининг АҚШ ва Буюк Британиядаги элчилари Ямандаги уруш ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлими сабабли юзага келган бир неча ойлик кескин муносабатлардан сўнг ўз ўринларини эгаллашди.
Маликанинг акаси, шаҳзода Холид ибн Султон Ол Сауд пайшанба куни Лондонда ишонч ёрлиғини топширди.
Мавзуга оид
18:07
Умрага борган 170 нафардан ортиқ зиёратчи Ўзбекистонга қайтолмаяпти
11:08 / 02.04.2026
Араблар Трампга Эрон уруши учун пул берадими?
11:55 / 30.03.2026
Саудияда АҚШнинг разведкачи самолёти йўқ қилинди
20:20 / 29.03.2026