Ўзбекистон | 10:14 / 25.04.2024
2450
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ экспертлари Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти бўйича тавсияларини тақдим этди

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг амалдаги солиқ тизимини ўрганди ва унинг натижалари бўйича ҚҚС, даромад солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва акциз солиғи бўйича солиқ сиёсатини такомиллаштиришга оид тавсияларни тақдим этди.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳамда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ХВЖнинг Фискал масалалар департаменти солиқ сиёсати бўйича катта иқтисодчиси Гиртен Мишелс бошчилигидаги 2024–2027 йилларга мўлжалланган солиқ ислоҳотини режалаштириш бўйича ХВЖ миссияси экспертлари тақдимот ўтказди.

Мазкур миссия доирасида ХВЖ экспертлари Ўзбекистоннинг амалдаги солиқ тизимини ўрганишди ва унинг натижалари бўйича қўшилган қиймат солиғи, даромад солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва акциз солиғи бўйича солиқ сиёсатини такомиллаштиришга оид тавсияларни тақдим этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди.

Мавзуга оид