Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан биргаликда 2026 йилдан Ўзбекистонда инфляцияни ҳисоблаш услубиётини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда 17 ноябр куни Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда Статистика қўмитаси ва Марказий банк расмийлари иштирокида ташкил этилган анжуманда маълум қилинди.
Янги тизим билан истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда:
- 10 кунлик (ҳар ой 10–20 санасида) кузатувдан 30 кунликка ўтиш;
- нарх кузатуви объектлари сонини 4 500 дан 7 200 га ошириш;
- муқобил маълумотлар манбаларидан олинадиган ойлик нархлар сонини 100 мингтага етказиш кўзда тутиляпти.















