Ўзбекистон | 07:44 / 28.10.2021
5817
2 дақиқада ўқилади

Сувни тежаш учун субсидия ажратилади

Фото: Over Vitens

Президентнинг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида пахта хомашёсини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни кенгайтириш орқали сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган.

2-илованинг "III. Субсидиялар миқдорлари" боби 2-бандига асосан сувни тежайдиган технологиялар ва лазерли текислашни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари қуйидагича белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиялари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда "спринклер" тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.

Томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш тизимлари билан биргаликда жорий қилинган тақдирда лазерли текислаш учун субсидия маблағлари ажратилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид