Жаҳон | 21:45 / 08.06.2019
4026
1 дақиқада ўқилади

Космик сайёҳлар учун ХКСга йўлланма 60 млн доллар атрофида бўлади

NASA 2020 йилдан бошлаб Халқаро космик станцияга сайёҳларни жўнатишни йўлга қўяди. NASA молиявий бошқармаси раҳбари Жефф ДеВиттнинг маълум қилишича, битта йўлланманинг нархи қарийб 60 млн доллар бўлади.

NASA космик сайёҳлар учун давомийлиги 30 кундан ортиқ бўлмаган қисқа муддатли миссияларни таклиф этади. Парвозлар бир йилда икки марта амалга оширилади.

"Ҳозирда ҳар бир астронавтимиз учун 80 млн доллар атрофида пул тўламоқдамиз, тижорат парвозлари эса арзонроққа тушади – тахминан 58 млн доллар бўлади", - деди Жефф ДеВитт. 

Унинг сўзларига кўра, охирги нархни астронавтларни станцияга элтиш билан шуғулланувчи компаниялар - Boeing ва SpaceX белгилайди. Бунда сайёҳлар ХКСда ўтказган ҳар бир суткаси учун 35 минг доллардан тўлашади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид