Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Росархив сиёсий қатағон қурбонлари ишлари билан танишишни чеклади
Россия архивлари тадқиқотчиларга реабилитация қилинган сиёсий қатағон қурбонларининг ҳужжатларини тақдим этишни тўхтатди. Тарихчилар «сиёсий репрессияларни ўрганиш имконсиз бўлиб қолади» деган хавотирда.
Фото: Алексей Куденко / Коммерсантъ
Россия архивлари тадқиқотчиларга реабилитация қилинган сиёсий қатағон қурбонларининг ишларини тақдим этишни тўхтатди, деб ёзади 6 октябр, душанба куни «Коммерсант» газетаси. Тарихчиларнинг тахминига кўра, бу Росархивнинг март ойида чиқарилган «тарқатиш чекланган расмий маълумотлар» ёпиқ рўйхатига ҳужжатларни қўшиш тартибини белгиловчи 38-сон буйруғи билан боғлиқ.
«Росархив «сиёсий қатағон қурбонлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган архив ҳужжатлари тўғрисидаги» маълумотлар «Фақат расмий фойдаланиш учун» деб қайта таснифланганини тасдиқлади. Шу билан бирга, идора рўйхат учун масъул комиссия сиёсий қатағон қурбонлари масаласини ҳали «кўриб чиқмаганини» маълум қилди», — дейилади нашрда.
Екатеринбурглик тарихчи Олег Новоселовнинг сўзларига кўра, Свердловск вилояти давлат маъмурий органлари архиви (ГААОСО) унга Росархивнинг қатағон қилинганларнинг ишларини чиқармаслик ҳақидаги буйруғи март ойида чиқарилганлигини тушунтирди.
Новоселовнинг рад этиш «Архив иши тўғрисида»ги федерал қонунга зид эканлиги ҳақидаги сўзларига жавобан ГААОСО ходимлари «улар ҳеч нарса қила олмаслиги, чунки қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатсиз ишларни чиқармаслик бўйича кўрсатмалар бор», деб жавоб берди, дея ёзади «Коммерсант».
«Россия Федерациясида архив иши тўғрисида»ги 125-сонли федерал қонунга биноан, фуқаронинг шахсий ва оилавий сирлари, шахсий ҳаёти ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган архив ҳужжатларига киришни чеклаш кўрсатилган ҳужжатлар яратилган кундан бошлаб 75 йил давомида белгиланади. Ушбу муддатдан кейин чекловлар олиб ташланади.
Мавзуга оид
12:59 / 06.11.2025
Қатағон қурбонлари меросини тарғиб этиш бўйича дастур тасдиқланди
11:40 / 29.08.2025
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонлари ёд этилди
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
12:23 / 31.08.2024