Ўзбекистон | 09:51 / 10.03.2021
11697
2 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия ходимларига уй ижараси учун ойлик компенсация тўланади. Бунга бюджетдан бир йилда 782 млн сўм ажратилади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонун 37-моддасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланиши назарда тутилган.

Билдирилишича, ҳозирги кунда Миллий гвардия органлари ходимлари томонидан турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пуллик компенсация тўланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Шу боис, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурати мавжудлиги айтилади.

Қарор лойиҳаси билан Миллий гвардия органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Низомда Миллий гвардия органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўлаш миқдори ва тартиби батафсил ёритилган.

Лойиҳа Миллий гвардия органлари ходимларининг турар жойларни ижарага олганлиги (ижарада турганлиги) учун пуллик компенсация тўлаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий асос яратилишига, шунингдек Миллий гвардия органлари ходимларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Таъкидланишича, қарор лойиҳаси давлат бюджетидан қўшимча равишда бир йилда 782 млн сўм маблағ ажратилишини талаб этади.

Мавзуга оид