Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея: КХДРнинг бу қадамидан афсусдамиз
Фото: Creative Commons
Жанубий Корея КХДРнинг вазирлар даражасида музокаралар ўтказишдан тўсатдан бош тортгани туфайли афсусда эканини билдирди. Бу Америка-Жанубий Корея ҳарбий машқлари туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» мамлакатнинг Миллий бирлашув ишлари бўйича вазирлиги баёнотига асосан.
«Жануб ва Шимолнинг юқори даражадаги музокараларини Америка-Жанубий Корея мунтазам ҳарбий-ҳаво машқлари баҳонаси билан бир томонлама кечиктириш 27 апрель куни икки давлат етакчилари томонидан мувофиқлаштириб олинган Пханмунжом декларациясига мос келмайди ва афсусга сабаб бўлмоқда», - дейилади баёнотда.
Пентагондан маълум қилишларича, Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машқлари фақат минтақа ҳимоя салоҳиятини оширишга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Кореяга таклиф билан чиққани, у қабул қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026