Иқтисодиёт | 14:35 / 08.01.2019
9092
2 дақиқада ўқилади

Солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини қайтариш эндиликда Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали амалга оширилади

Фото: mf.uz

Молия вазирлиги Ғазначилигида бюджет ва солиқ кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳри бўйича Солиқ, Молия ва Ғазначилик бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бюджет ва солиқ кодексларига Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎЗҚ-508-сонли «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилинди.

Солиқ кодексининг 56-57-моддаларига киритилган ўзгартиришлар натижасида солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш эндиликда тегишли молия органларнинг ўрнига Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бу ортиқча ва нотўғри тўланган солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тезкорлик билан қайтарилишини таъминлайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид