Жаҳон | 20:06 / 23.08.2021
15817
1 дақиқада ўқилади

Туркияда мамлакат Афғонистондаги қочқинларни қабул қила олмаслиги айтилди

Туркия Афғонистондан биронта ҳам қочқинни қабул қила олмайди, деб маълум қилди мамлакатнинг ҳумкрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Омар Челик.

Фото: AP

“Туркия қочқинлар лагери эмас. Бизда бошқа биронта ҳам қочқинни қабул қилиш имкони йўқ. Биз бу борадаги қарорни ўзимиз қабул қиламиз. Биз чегараларимизни мустаҳкам қўриқламоқдамиз”, деб айтган Челик журналистларга.

Унинг таъкидлашича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Афғонистондаги инқирознинг кенг қамровли ечимини топишни қўллаб-қувватлайди.

“У жадал халқаро дипломатия олиб бормоқда. Эрдўған Афғонистондаги вазиятни Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель билан муҳокама қилди. Биз “Толибон” назоратига ўтган Афғонистонда инсон ҳуқуқларига амал қилинишини синчков кузатмоқдамиз. Афғон халқини ёлғиз қолдириш керак эмас, ҳозир у ерда ҳақиқий фожиа юз бермоқда”, дея қўшимча қилган Челик.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид