Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Таълим муассасалари тармоқлар ва ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10та чет тилини (инглиз, рус, немис, француз, хитой, корейс, япон, турк, араб, форс) ўргатиш ташкиллаштирилади.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади. Агентлик, энг аввало, дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.
Бунда, таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10та чет тилини (инглиз, рус, немис, француз, хитой, корейс, япон, турк, араб, форс) ўргатишни ташкиллаштиради.
Шунингдек, болаликдан хорижий тилларни пухта ўрганиш кўникмаларини шакллантирадиган оммабоп контентларни ишлаб чиқади.
Бундан ташқари, агентлик вазирлик, идора ва бошқа иш берувчилар билан бирга, хизматчиларнинг касбий фаолиятини хорижий тилларда тўлиқ амалга ошириш имкониятини берадиган методикаларни ишлаб чиқиб, шароитга мослаган ҳолда, амалиётга жорий этади.
Шу билан бирга, давлат тилидан хорижий тилларга ва аксинча бир неча хорижий тиллардан давлат тилига профессионал таржима қилиш методикаларини яратиш ҳам агентликнинг асосий вазифаларидан бири бўлади.
Агентлик мактаблар, олийгоҳлар, туман, шаҳар ва вилоятлар, тармоқ ва давлат идораларида хорижий тилларни билиш рейтингини ҳам юритади. Чет тили ўқитувчилари учун малака талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда малака тоифаларини беради.
Бир сўз билан айтганда, агентлик «боғча – мактаб – олийгоҳ – корхона» узлуксиз занжири орқали, аҳолининг барча қатламига мос бўлган тил ўрганиш методика, тавсия ва дарсликларини ишлаб чиқишни ташкил этади ҳамда уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.
Жаҳон тиллари ва Шарқшунослик университетлари, Самарқанд чет тиллари институти билан бир қаторда, ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳудудларда чет тилларини ўргатиш муҳитини шакллантириш, бунга ташкилий ва молиявий шароит яратишга шахсан масъул бўладилар», деган президент чет тилларини ўрганиш масаласи муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
09:39 / 31.12.2025
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
09:33 / 31.12.2025
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
10:44 / 27.12.2025