Жаҳон | 08:23 / 27.05.2024
14783
2 дақиқада ўқилади

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа ҳалок бўлиши мумкинлигини таъкидлади

«Бизда ҳеч қачон бунча ички ва ташқи душманлар бўлмаган. Биз ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган даврда яшамоқдамиз: бизнинг Европамиз ҳалок бўлиши мумкин», — деган Франция президенти Германияга ташрифининг илк кунида.

​​​​​​​Франция президенти Эммануэл Макрон. Фото: bfmtv.com

Франция президенти кўҳна қитъа мураккаб даврларни бошдан кечираётганини таъкидлаб, асосий жиҳатларга урғу берди.

«Биринчидан, Европага уруш қайтди. Бу Россиянинг Украинадаги агрессиясидир. Лекин биз Европа тинчлик дегани дея таъкидлаб келардик.

Иккинчидан, биз Европанинг мақсади — қитъа иқтисодиётни карбонсизлаштириш даврида яшамоқдамиз: биз иқлим ҳақида, иқтисодий ўсиш ва саноатлаштириш тўғрисида қайғуришимиз керак.

Учинчидан, бизда демократиянинг қандайдир таназзул шакли кузатилмоқда, буни танамизда ҳис қилмоқдамиз. Демократияларнинг кучли — инсонлар танлайдиган энг яхши ечимни топиш учун барча масалаларда мунозарага кириш.

Лекин бизнинг ўз демократияларимизда энг мураккаб онларда туғилаётган авторитаризмга ружу қўйишни кўрмоқдамиз. Авторитаризм национализм ва бошқа унсурлар билан суғорилади, бир қарашда агар биз ҳам нацоналист бўлсак осондек туюлади. Лекин биз агар националистлар бошқарганида Европамиз ҳозир қандай бўлиши мумкинлигини унутиб қўйяпмиз. Бизда Европани тиклаш режаси бўлмасди. Бизда Европадаги миграцион муаммоларга таъсир қилиш имконияти бўлмасди. Бизда Европа яшил йўналиши ва карбосизлаштиришни бошқариш имконияти бўлмасди. Агар националистлар бошқарганида биз европаликлар бўлиб ташланган бўлардик. Ниҳоят, биз Украинани дастаклашдан воз кечиб, барча мамлакатларимиздаги националистлар қилаётгани сингари Россияни қўллаб-қувватлардик.

Биз демократияга жуда кўникиб қолдик. Биз националистлар ва демократия душманларига демократиядан дивидент олиш ва бир вақтнинг ўзида уни қаттиқ танқид қилишга қўйиб бермоқдамиз. Биз демократияни ҳимоя қилишимиз ва июн ойининг бошида бўлиб ўтадиган Европа сайловларида бу ҳимояни таъминлай оладиган партияларга овоз беришимиз керак”, — деган Франция президенти.

Мавзуга оид