Олимлар 50 минг йил ғорда изоляцияда яшаган неандерталлар қолдиқларини топди
Бунгача генетиклар неандерталлар йўқолиб кетгунга қадар уларнинг фақат битта популяцияси бўлган дея ҳисобларди, аммо янги тадқиқотлар Ғарбий Европада камида иккита популяция бўлганини кўрсатиб берди.

Фото: CNN
Олимлар Франциянинг Рона водийсидаги ғорлар тизимидан камида 50 минг йил давомида изоляцияда яшаган неандерталлар популяцияси қолдиқларини топди, деб хабар беради CNN.
2015 йилда археолог Людовик Слимак Рона водийсидаги ғордан бешта тишни топиб олганида у неандерталга тегишли эканини дарҳол англаган эди. Аммо «Хоббит»даги Торин шарафига номланган ноёб топилма қарийб ўн йил давомида деярли сир сақлаб келинган. Бунга Слимак ҳамда унинг ҳамкасблари қадимий ДНК бўйича экспертлар билан фикрлар қарама-қаршилигига боргани сабаб бўлган.
«Биз жиддий муаммога дуч келдик. Генетикларнинг биз Торин деб атаган суяклар 105 минг йил олдин яшаган неандерталга тегишли эканига ишончи комил эди. Аммо археологик намуна унинг ёши 40-50 минг атрофида эканини кўрсатиб турарди», — дейди Франция Илмий тадқиқот миллий маркази тадқиқотчиси Слимак.
«ДНК таҳлили биз кўрган нарсаларга мос эмасди», — дея қўшимча қилади у.
Жамоа қарийб 10 йил давомида сирли неандерталнинг тарихини аниқлаш устида иш олиб боради. 11 сентябр куни Cell Genomics журналида чоп этилган мақолада Торин тахминан 50 минг йил давомида изоляцияда қолиб кетган бошқа бир гуруҳ неандерталларга мансуб экани аниқлангани ҳақида сўз боради. Ушбу генетик изоляция Ториннинг ДНКси анча олдинги аждодларига тегишли экани тўғрисида хулоса чиқарилишига сабаб бўлган.
Бунга қадар генетиклар неандерталлар йўқолиб кетгунга қадар уларнинг фақат битта популяцияси бўлган дея ҳисобларди, аммо янги тадқиқотлар Ғарбий Европада камида иккита популяция бўлганини кўрсатиб берди — улар бирига жуда яқин ҳудудда яшаган.
«Торинлар популяцияси 50 минг йил давом этган ва бошқа неандерталлар генларига арлашмаган», — дейилади хабарда. Слимакнинг таъкидалшича, мазкур янгилик неандерталлар тўдаси катта бўлмагани ва изоляцияда яшаганига далил бўлади олади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
-
Италия бош вазири Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди — фото
Ўзбекистон | 23:47 / 28.05.2025
Мавзуга оид

21:21 / 28.05.2025
Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди

20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди

14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди

21:53 / 26.05.2025