Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ДСБга янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Мақсуд Маматхонов Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Мақсуд Маматхонов 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Фарғона давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими инспектори сифатида бошлаган.
М.Маматхонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
- 2018 йилдан буён Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шерзод Ашуров шу йилнинг августида Ғиждувон тумани ҳокимлигига тайинланганди.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026