Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
Бухорода ҳайдовчи Lacetti машинасининг мотор қисмига қарийб 1 кг опий яширгани фош бўлди. У гиёҳванд моддани Термиз туманида яшовчи, халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсдан олгани аниқланиб, тадбир давом эттирилган. Иккинчи шахснинг ёнидан муқаддам Афғонистондан контрабанда қилинган 5 кг ва яшаш хонадонидан эса 7 кг опий топилган.
Фото: Видеодан кадр
Бухоро ва Сурхондарёда қарийб 13 кг гиёҳванд модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Бухоро шаҳрида яшовчи 32 ёшли шахс шахс бошқарувидаги Lacetti “Сурхондарё–Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Когон тумани ҳудудида тўхтатилган.
Машина холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг мотор қисмидаги ҳаво филтри остига 993 гр опий яшириб қўйилгани фош этилган.
Муқаддам ҳам наркожиноят содир этгани учун судланган ҳайдовчи наркотик моддани Термиз туманида яшовчи, халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 46 ёшли шахсдан олгани аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, иккинчи шахс ҳам ушланган. Унинг ёнидан муқаддам Афғонистондан контрабанда қилинган 5 кг ва яшаш хонадонидан эса 7 кг опий топилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинганди.
Мавзуга оид
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
10:15 / 17.04.2026