Ўзбекистон | 22:42 / 16.10.2023
20943
1 дақиқада ўқилади

Исроилда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон паспортига эга эмас – элчихона 

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди. 

Фото: Atef Safadi/EPA-EFE/Shutterstock

Исроил-ҲАМАС қарама-қаршилиги оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди. 

«Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси берган маълумотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб кетган 5 нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга эмас», дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг русийзабон канали Исроил-Фаластин зиддияти оқибатида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлгани, 4 нафари бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган, шу билан бирга, маълумотлар аниқлаштириш жараёнида эканини қўшимча қилган эди.

Мавзуга оид