Фарғона, Андижон ва Гулистон давлат университетлари ҳамда “Нархоз”га ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тўртта ҳудудда ўтказилган тезкор тадбирларда олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Қувасой шаҳридаги махсус мактаб-интернати ходими муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган, Фарғона давлат университети талабаси билан ўзаро тил бириктириб, фарғоналик шахсни мазкур олий таълим муассасасининг «Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши» йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3400 доллар талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, махсус мактаб-интернати ходими сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бувайда туманида кузатилган ҳолатда эса умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Риштон туманида яшовчи фуқаронинг Қирғиз Республикаси олий ўқув юртидаги ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 8 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 1500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент шаҳар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ЎзМУ талабаси мансабдор танишлари орқали, Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7500 доллар талаб қилиб, олдиндан 4000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Бухоро инновациялар университети ходими маҳаллий фуқарони алдов йўли билан ишончига кириб, уни Қирғиз Республикасидаги олий ўқув юртида ўқиётганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, гўёки кўчириш йўли билан Бухоро шаҳридаги Осиё халқаро университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 26 млн сўм талаб қилади ва олдиндан 500 АҚШ доллари ва 14 млн 400 минг сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 26 яшар шахс Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида уни Гулистон давлат университетининг «Ижтимоий-иқтисодий» факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жинояти ишлари қўзғатилган, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
20:20 / 13.11.2024
Тошкентда ЭКУ маркази устидан жиноят иши қўзғатилди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024