Ўзбекистон | 09:28 / 18.11.2019
43138
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқаришни оширди
Давлат статистика қўмитаси январь-октябрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 41,8 фоизга ошган. 2018 йилнинг шу даврида 154 381 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 218 912 минг дона.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 31,8 фоизга ортди. 2018 йилда - 3 370 дона, 2019 йилда - 4 440.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 43,3 фоизга ошди. 2018 йилда 115,3 дона двигатель чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 165,3.
2019 йил январь-октябрь ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 1 194 донани ташкил этди (2018 йилда - 2 710).
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024