Ўзбекистон | 10:37 / 01.01.2025
49499
2 дақиқада ўқилади

«Заправка»да видеомурожаат қилган шахс 15 суткага қамалди

Навбати етганда метан «заправка» ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда газ қуйиш шохобчаси ва энергетика соҳаси масъулларига норозилигини намойиш этгани билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган фуқаро майда безорилик содир этган деб топилди.

Фото: Видеодан кадр

6 соатлик кутишлардан сўнг навбати етай деганда газ тўлдириш станцияси ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда масъулларга ўз норозилигини намойиш этган фуқаронинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

2024 йил 23 декабр куни Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Олтинтопган кўчаси, 2-уйда жойлашган «Моротранс» МЧЖга қарашли газ қуйиш шохобчасида юз берган ҳодисадан сўнг фуқаро Ғайрат Дўстов 15 суткага қамалгани маълум бўлди.

Kun.uz ўрганган суд ҳужжатида фуқаро Дўстов газ қуйиш учун навбатда турганида шохобча ёпилганлиги сабабли жаҳл устида шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, бақир-чақир қилгани, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик сўрагани айтилади.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадаханованинг 26 декабрдаги қарори билан Ғайрат Дўстов МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, Ғайрат Дўстовдан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, жами 843 минг 750 сўм ундириш белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди