Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2035 йилга қадар зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди
Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Бразилияда ўтган COP-30 иқлим конференциясида Ўзбекистоннинг Париж битими доирасидаги янги мажбуриятларини эълон қилганини эслаб ўтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
– Яқинда Бразилияда ўтган COP-30 иқлим конференциясида биз ўз ташаббусимиз билан Париж битими доирасида муҳим мажбуриятни зиммамизга олдик. Яъни 2035 йилгача зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик, – деди президент.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ушбу йўналишда Жаҳон банки билан ҳамкорликда дунёда илк инновацион ICRAFT лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида Ўзбекистон томонидан камайтирилган 23 миллион тонна иссиқхона гази ҳисобга олинди ва халқаро даражада углерод бирликлари савдосини ташкил этиш ишлари бошланди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг ўзида 17 та йирик саноат корхонаси “яшил” энергия бўйича халқаро сертификатлар тизимига ўтгани қайд этилди. Келгуси икки йилда бундай корхоналар сонини 100 тага етказиш режалаштирилмоқда.
Президент қўшни мамлакатлар билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида тўхталиб, минтақавий шериклик мустаҳкамланаётганини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, минтақанинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни биргаликда бошқариш мақсадида келгуси йили Қирғизистон ва Қозоғистон билан “Қамбар-ота ГЭС-1” лойиҳасини молиялаштиришга киришиш режалаштирилган.
– Шу ўринда Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича “яшил йўлак” лойиҳаси доирасида яқиндан ҳамкорлик қилаётган Озарбойжон ва Қозоғистон раҳбариятининг қатъий саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этмоқчиман, – деди президент.
Маълум қилинишича, мазкур ташаббуслар Ўзбекистоннинг халқаро иқлим мажбуриятларига риоя этиши, «яшил» энергетика улушини кескин ошириши ва минтақавий энергетика бозорида муҳим ўрин эгаллашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026