Ўзбекистон | 08:54 / 01.05.2020
128879
1 дақиқада ўқилади

Сардоба сув омборига яқин ҳудуддаги аҳоли эвакуация қилинди 

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборига яқин ҳудуддаги аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаси хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Билдирилишича, Мирзаобод туманидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши рўй берган. 

Манба хабарига кўра, ўз вақтида кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида аҳоли ўртасида жабрланганлар қайд этилмаган.

Айни вақтда юз берган ҳодиса бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда ва етказилган зарар кўлами аниқланмоқда, аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Воқеа жойида ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори гидроиншоотида 922 миллион куб метр сув тўпланади. Бу Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги унумдор ерлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.

Мавзуга оид