Ўзбекистон Афғонистон билан электр энергияси етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома имзолади
«Миллий электр тармоқлари» корхонаси Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat компанияси билан 10 йиллик муддатга мўлжалланган «Ол ва тўла» шарти асосидаги контрактни имзолади.
«Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. У 10 йиллик муддатга «Ол ва тўла» тамойили асосида барпо этилаётган «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш линияси (ЭУЛ) бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) (Афғонистон Ислом Республикаси) ўртасида тузилган.
Электр энергияни етказиб бериш ҳажми дастлабки босқичда 4,2 миллиард кВт.с ни ташкил этади ва келгусида 6 миллиард кВт.с. га етказилади», дейилади Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024
Кондиционер ва электромобиллар келажакда энергия истеъмолининг асосий драйвери бўлади
13:00 / 18.10.2024
Ўзбекистон ва Афғонистон биргаликда заъфарон етиштиришга келишиб олди
20:59 / 14.10.2024