Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BYD сотувлар ҳажми бўйича Tesla'дан ўзиб кетди
2025 йилда Хитой гиганти 2,25 миллионта (+28%) электромобил сотишга эришган бир пайтда, Илон Маскнинг компанияси 1,64 миллионта (–9%) электрокар сота олди. Натижада BYD жаҳон электромобил бозорида биринчи марта, бўлганда ҳам жуда катта фарқ билан Tesla'ни ортда қолдирди.
Фото: Getty Images
Хитойнинг BYD компанияси биринчи марта АҚШнинг Tesla брендини ортда қолдириб, электромобиллар сотуви бўйича дунё етакчисига айланди.
BYD 1 январ куни эълон қилган сарҳисобга кўра, компания 2025 йилда электрда ҳаракатланадиган автомобиллар сотувини қарийб 28 фоизга ошириб, 2 млн 250 мингтадан оширишга эришган.
2 январ куни эса Tesla ҳам 2025 йилги натижалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Илон Маскнинг компанияси ўтган йили дунё бўйлаб 1,64 миллионта электромобил сотган, бу – бир йил олдингидан қарийб 9 фоизга кам.
Шу тариқа, Tesla'да сотувлар ҳажмининг пасайиши кетма-кет иккинчи йилда ҳам давом этган.
Янги маҳсулотлар мижозлар томонидан бирдек илиқ қарши олинмагани, Илон Маск сиёсий фаолиятида муваффақиятсизликка учрагани ва Хитойдаги рақиби билан қизғин рақобат каби шароитлар туфайли 2025 йил Tesla учун оғир йил бўлди.
Мавзуга оид
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
20:54 / 02.04.2026
BYD глобал ўсишни намойиш этмоқда ва Ўзбекистонда ўз савдо рекордини янгилади
14:51 / 31.03.2026
Тошкентдаги барча автомобилларга йил охиригача эко-стикер берилади
19:00 / 28.03.2026