Ўзбекистон | 19:00
2909
4 дақиқада ўқилади
Реклама

BYD YUAN UP DM-i — Ўзбекистонда гибрид технологиянинг янги босқичи

Фото: BYD

Бозор босқичма-босқич ўзгариб бормоқда: ҳайдовчилар учун энди фақат тежамкорлик ёки фақат тезкорлик етарли эмас — улар муросасиз, ягона ечимни кутмоқда.

Айнан шу талабга BYD YUAN UP DM-i жавоб беради — электрга хос тезкорлик, паст ёқилғи сарфи ва узоқ масофага эркин ҳаракатланишни бирлаштирган янги авлод компакт SUV.

Моделнинг асосий хусусияти — DM-i технологиясига асосланган BYD Super Hybrid тизимидир. Ушбу тизим автомобилни кундалик фойдаланишда электр юритишда, узоқ масофаларда эса гибрид ишлаш орқали самарали фойдаланиш имконини беради.

110 кмгача бўлган электр юриш захираси кундалик йўналишларнинг катта қисмини ёқилғисиз босиб ўтишга етарли.

1100 кмгача бўлган умумий юриш захираси эса узоқ сафарларда ҳам қўшимча чекловларни бартараф этади.

Аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 3,1 л/100 км (NEDC)ни ташкил этади ва бу кўрсаткич энг самарали натижалардан биридир.

0 дан 100 км/соатгача 7,5 сонияда тезланиш автомобилга тез ва барқарор ҳаракат хусусиятини беради.

YUAN UP DM-i глобал модел сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, турли бозорлар ва фойдаланиш шароитларига мослаштирилган — зич шаҳар ҳаракатидан тортиб узоқ сафарларгача.

Ўзбекистон бозорида модел 266 700 000 сўм нархда тақдим этилмоқда ва илгари юқори тоифадаги автомобилларга хос бўлган технологияларни таклиф қилади.

Моделнинг технологик асоси Blade Battery батареяси ва 43,04% иссиқлик самарадорлигига эга двигателни ўз ичига олади. Бу эса юқори самарадорлик, хавфсизлик ва узоқ хизмат муддатини таъминлайди.

Салон ичида эса қулайлик ва кундалик фойдаланиш имкониятларига устувор эътибор қаратилган:

12,8 дюймли сенсорли экран, ўзбек ва рус тилларида овозли бошқарув, 50 Вт симсиз қувватлаш, панорамали том ва 360 даражали кўриш тизими мавжуд.

V2L (Vehicle-to-Load) функцияси автомобил имкониятларини кенгайтиради — ташқи қурилмаларни улаш имконини бериб, уни қўшимча энергия манбаига айлантиради.

“Янги мавсум учун илғор ҳаракат” концепцияси анъанавий тақдимот орқали эмас, балки амалий синов орқали намойиш этилди.

BYD тақдимоти доирасида ОАВ вакиллари, блогерлар, автомобил ихлосмандлари ва ҳамкорлар иштирокида тест-драйв ташкил этилди. Шаҳар йўллари, автомагистраллар ва тоғ ҳудудларини қамраб олган йўналиш автомобилнинг қоғоздаги техник кўрсаткичлари эмас, балки турли эксплуатация шароитларидаги ҳақиқий ҳаракатини яққол намойиш этди.

Бундай ёндашув автомобилнинг асосий афзалликларини реал шароитда кўрсатиш имконини берди.

YUAN UP DM-i ушбу синовларда самарадорлик, қулайлик ва бошқарув барқарорлиги орисидаги мувозанатни намоён этди.

“Дунё бўйлаб харидорлар электромобил ҳиссиётини тақдим этадиган, аммо юриш захираси бўйича чекловларсиз автомобилларни тобора кўпроқ танламоқда. YUAN UP DM-i ушбу мувозанатни компакт SUV тоифасига олиб киради”, таъкидлади BYD Central Asia минтақавий бошқарувчи директори Иван Цао.

YUAN UP DM-i янги стандартни белгилайди — узоқ масофа, камроқ сарф ва кўпроқ завқ уйғунлигини ҳар бир сафарда таъминлайди.

BYD Ўзбекистондаги контактлари:

Расмий ишонч телефони рақами: 1811

Сайт: bydauto.uz

Инстаграм: @bydauto.uz

Телеграм: t.me/bydautouz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид