Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу аслида кимга қарши урушяпти?
ҲАМАСнинг Ғазода қанча кучга эга экани борасидаги баҳслар Исроил аслида кимга қарши жанг қилаётганини савол остига қўйиши табиий. Нетаняҳу суд жараёнлари ва сиёсий босим остида қарорлар қабул қилар экан, бу уруш унинг ҳокимиятини сақлаш воситасига айланаётгандек кўринмоқда. “Геосиёсат”да таҳлилчилар Ғазодаги сўнгги вазият ва Нетаняҳунинг суди борасида ўз фикрларини билдиришди.
Ҳамас вакиллари Ғазода қолганми? Исроил аслида ким билан урушяпти?
Шавкат Икромов: 2019 йилда Бенямин Нетаняҳуга қарши суд жараёнлари бошланган, 2020 йилда эса жараёнлар фаоллашди. 2022–2023 йилларда айбловлар аниқроқ кўриниш олди ва унинг қамалиши ҳам, ёнидаги маслакдошларнинг жазоланиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас эди. Шу ҳолат фонида сиёсий ҳаракатлар ва қарорлар олдиндан режалаштирилган каби кўрина бошлади, кўпчилик назарида бу уруш Нетаняҳунинг сиёсий умрини узайтириш воситасига айланган.
Араб давлатлари ҳам вазиятни сезмоқда ва “Нетаняҳу қаерда тўхтайди?” деган саволни беришмоқда. У ҳозир бепарво деярли ҳеч ким билан музокара қилмаётгандек, чунки ҲАМАСнинг жисмоний кураш имконияти паст деб баҳоланмоқда. ҲАМАС етакчилари эса аввал айтганидек: жисмонан йўқ қилинса ҳам, ғоя яшайди ва шу ғояга қарши кураш узоқ давом этади. Ғазода вазият жуда оғир: шаҳарлар вайрон қилинмоқда, миллионга яқин аҳоли кўчирилган ёки кўчада қолган. Бу ҳолат дунё миқёсида қайғу ва ҳайрат билан кузатилмоқда. Шу билан бирга, Исроил бўйлаб Ғазо ҳужумларини тўхтатиш ҳақида намойишлар бўлиб ўтмоқда, асирларнинг тақдири номаълумлиги ва уларнинг ҳужумлар остида ҳалок бўлиши мумкинлиги халқни безовта қилмоқда.
Агар Нетаняҳунинг ҳақиқий мақсади асирларни тезроқ қайтариб, урушни тўхтатиш бўлганида, у ҳозирги қуруқлик ҳужумини амалга оширмас эди. Музокаралар орқали асирларни қайтариш имкониятлари мавжуд эди, аммо улар тўлиқ ишга солинмади. Суд жараёнлари яқинлашгани сари (масалан, 16 сентябрдаги охирги эшитуви бўлди) уруш кўламини кенгайтириш унинг сиёсий манфаатларига хизмат қилаётгандек кўринади. Хавфсизлик масъуллари ҳам муҳим даврда раҳбарни суд қилиш тўғри эмас, деб жараёнларни кечиктирмоқда. Расмийларнинг баёнотлари рақамларда ҳам зиддиятлар келтириб чиқармоқда: дастлаб Исроил 30 000 та ҲАМАС жангчиси борлигини иддао қилган, сўнгра 2 500 нафарга қисқарди “биз уларни йўқ қилдик” дейилди. Агар ҳақиқатан ҳам 2 500 нафардан кам қолган бўлса, Исроил учун ғалабани эълон қилиш мумкин бўлар эди. Шундай бўлса-да, ҳудуд вайрон қилинди. Исроил босқичма-босқич чегаравий ҳудудларни ўзлаштириб бораётгандек кўриниш ҳосил қилмоқда.
Асирлар масаласи ҳам зиддиятли: олдинги музокаралардан кейин бир неча маротаба кичик гуруҳ асирлар қайтарилган, аммо ҳозир асирларга оид музокаралар деярли тўхтади. Доҳа воситачилик қилаётган пайтда ҳам ташвишлар пайдо бўлди; агар Доҳага қарши ҳужум бўлса, бу воситачилик имкониятларини йўқ қилади ва музокараларнинг тўхташига олиб келади. Экспертлар эса Нетаняҳунинг урушни давом эттиришининг қатъий сабаби суддан қочиш ва ҳокимиятни сақлаб қолиш эканини таъкидламоқда.
Фарҳод Каримов: ҲАМАС ҳозир қаерда ва унинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш имконияти йўқ, бу энг катта муаммо. Мисол учун, ЦАҲАЛ Ғазода 2 000–2 500 нафар ҲАМАС вакили борлигини билдирмоқда, лекин бу рақамларни мустақил тасдиқлаш имкони йўқ. Ғазонинг ичида қолган саноқли журналистлар ҳам ўлдирилгани хабар қилинган, шу сабабли ичкаридан реал маълумот олиш жуда қийин. Олдин журналистлар ҳарбий ҳаракат содир бўлаётган жойларни ёритиб берар, аммо ҳозир улар ҳам йўқ қилинган, шунинг учун бир томонлама материаллар пайдо бўлмоқда. Ҳудудда оммавий ахборот воситалари йўқолганидан сўнг Исроил томонидан берилаётган маълумотлар шартли равишда факт сифатида қабул қилинмоқда. Масалан, агар Ғазонинг маълум ҳудудларида “ҲАМАС вакиллари бор” дейилганда, бу маълумотни текширишнинг имкони йўқ. Агар 2 000–2 500 та шахс борлиги аниқ бўлса, нега уларнинг жойлашуви аниқланмайди? Нега уларнинг қурол олиш манбалари ва молиялаштириш йўллари кесиб қўйилмайди? Нега тергов ва аниқлаш ишлари тўлиқ олиб борилмаяпти? Бу саволлар ҳамон очиқ қолмоқда. Бу ҳолатлар халқаро майдонда ҳам мунозарага сабаб бўлмоқда. Ню-Йоркдаги конференцияда ва Европада ҳам журналистлар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва фактларга ишора қилиб “Ҳақиқатан кимга қарата ўқ отиляпти?” деган саволлар туғилди. Аввал журналистлар ичкаридан юбораётган видеолар ва репортажлар орқали воқеа ҳақида тасаввур бериш мумкин эди; ҳозир эса шу манбалар йўқолган. Охирги видеоларда ҳам Ғазода аниқ қаршилик кўрсатилмаётгани, баъзи ҳолларда эса Исроил томонидан бир томонлама ҳужум бўлаётгани кўзга ташланади, бу эса у ерда кўрсатилиб келган хавфнинг даражаси ҳақидаги даъволарни қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Европада ҳам Исроилни қўллаб-қувватлаган давлатлар энди савол қўйишяпти: “Ўзи нима қиляпсан, Нетаняҳу?” деган гаплар янграмоқда. Аввал Ғазодан келган журналистларнинг видеолари ва фактлари асос бўларди, лекин ҳозир уларнинг овози деярли йўқ. Энди урушнинг чўзилиши кўпроқ Нетаняҳунинг суд жараёнлари ва ҳокимиятда қолиш истаги билан боғлиқдек туюлмоқда.
Суҳбатни YouTube’да батафсил томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:12
Украинанинг таклифи ва фронтдаги вазият | "Геосиёсат"
09:24 / 23.12.2025
Исроил ҳукумати армия радиосини ёпишни маъқуллади
14:10 / 22.12.2025
“Россия ҳар доимгидек жараёнларга аралашиб, назоратни йўқотмасликка ҳаракат қилмоқда” — Раббимов
11:40 / 18.12.2025