Навоийда хорижга чиқишига тақиқ қўйилган ота 32,4 миллион сўм алимент тўлади
Конимех туманида хорижга чиқишига тақиқ қўйилган қарздор ота фарзанди учун 32,4 млн сўм алимент тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ Навоий вилояти бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2013 йил 28 январдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор А.Т.дан ундирувчи А.М.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат собиқ суд ижрочиларининг Конимех туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган. Қарздорнинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Қарздор ота 2021 йилнинг 25 июль куни четга чиқиши кераклиги, унга нисбатан ўрнатилган чекловни бекор қилишни сўраб МИБ Конимех тумани бўлими ходимларига ариза билан мурожаат қилган. Ўтказилган профилактик суҳбат натижасида ота фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар 32,4 миллион сўм пул маблағини олдиндан тўлаб берган.
Аввалроқ вилоятнинг Қизилтепа туманида яшовчи хорижга чиқишига тақиқ қўйилган ота 143 миллион сўм алимент тўлаганди.
Мавзуга оид
14:20 / 04.10.2024
Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
09:52 / 11.09.2024