Жамият | 11:32 / 07.01.2019
37625
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Кутиб олинг: Moshkichiri & Mastava’дан янгича таъмдаги ош

Ўзбек таомлари қироли бўлмиш палов халқимизнинг азал-азалдан севимли таоми ҳисобланади. Ошнинг бошқа таомларнинг ажралиб турувчи яна бир ноёб жиҳати – у ҳам қовурилади, ҳам қайнатилади ва димланади. 

Фото: Moshkichiri & Mastava 

Ошни севиб истеъмол қилувчи ҳамюртларимиз ва юртимиз меҳмонлари учун ажойиб янгилик: эндиликда тўй ошидан Moshkichiri & Mastava тамаддихонасида ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ёш бўлишига қарамай танилишга улгурган, ўзбегим таомларини маромига етказиб пиширадиган ошпаз Ортиқ Муҳсинов эндиликда Moshkichiri & Mastava кафесида ош дамлашни ҳам бошлади. 

Фото: Moshkichiri & Mastava 

Айтишларича, бу ош биз чойхоналарда еб юрадиган одатий таъмдаги паловлардан фарқ қилади. Сабаби, у ўзгача услубда зайтун (оливка) ёғида тайёрлангани учун хуштаъм мазага эга бўлиб, инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали хусусиятларга эга.  Эндиликда ошқозон касаллиги ва бошқа хасталиклардан азият чекувчи инсонлар ҳам мазали ошни бемалол тановул қилишлари мумкин. Шунингдек, зайтун мойини мунтазам истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликларининг олдини олади. 

Фото: Moshkichiri & Mastava 

Фойдали ва саломатлик  учун хавф туғдирмайдиган ошнинг таърифи ҳақида қанча гапирсак  шунча оз. Яхшиси, ўзингиз келиб ошнинг мазасига баҳо беринг. Барчангизни Moshkichiri & Mastava’да кутиб қоламиз. 

Фото: Moshkichiri & Mastava 

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси, Moshkichiri & Mastava тамаддихонаси
Мўлжал: Уч чинор тўйхонаси ва Шайхонтоҳур ИИБ бўлинмаси 
Мурожаат учун телефон: +998951991010
Етказиб бериш хизмати: +998781507277  bringo.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид