Ўзбекистон | 13:10 / 02.11.2024
5976
1 дақиқада ўқилади

Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди

Статистика агентлиги ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари октябр ойида қанча бўлганини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

1 порция ошнинг ўртача нархи

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 25 700 сўм;
  • Андижон вилояти — 29 200 сўм;
  • Бухоро вилояти — 33 700 сўм;
  • Жиззах вилояти — 28 800 сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 30 700 сўм;
  • Навоий вилояти — 26 800 сўм;
  • Наманган вилояти — 22 200 сўм;
  • Самарқанд вилояти — 30 500 сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 28 600 сўм;
  • Сирдарё вилояти — 25 700 сўм;
  • Тошкент вилояти — 27 300 сўм;
  • Фарғона вилояти — 25 300 сўм;
  • Хоразм вилояти — 30 000 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 34 500 сўм.

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. 

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мавзуга оид