Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўтказилган ош тайёрлаш чемпионатида тошкентлик ошпаз ғолиб бўлди — фотогалерея
Фото: KUN.UZ
Самарқанд шаҳридаги «Боғишамол Гарден» дам олиш масканида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ҳамкорликда «World Plov Сhampionship» пазандачилик мусобақаси ташкил этишди.
Мусобақада турк, уйғур ошпазлари ва республикамизнинг 8 вилоятидан келган бошқа ошпазлар турлича палов тайёрлаш усуллари бўйича ўзаро баҳслашди.
Ҳакамларнинг юқори баҳоси ҳамда меҳмонларнинг олқишига сазовор бўлган Тошкент шаҳридан келган ошпаз Файзулла Абдуллаев томонидан тайёрланган байрамона палов 1-ўринни қўлга киритди.
2-ўрин самарқандча палов тайёрлаган Исматилла Исломовга насиб қилди.
3-ўринга тошкентлик ёш ошпаз Акром Обидовнинг чойхона палови сазовор бўлди.
«Чемпионатда «Аланга» гуручидан байрамона палов тайёрлаб ғолиб бўлдим. Тайёрлаган паловим меҳмонларга манзур бўлганидан хурсандман», дейди бир неча бор ўзи тайёрлаган палов, манти, сомса, чучвара каби миллий таомлар билан республика ва халқаро танловларда қатнашиб, миллий ошхонамизнинг жаҳонга танилишида ҳисса қўшиб келаётган ғолиб.












Ош чемпионати ҳам миллий таомларимизни тарғиб қилиб, гастрономик туризмни оммалаштириш йўлида қўйилган қадамдир.
Фахриддин ҲОТАМОВ суратлари.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026