Қаҳрамон Орипов Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазири бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Қаҳрамон Турсунович Орипов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар Қаҳрамон Орипов Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қ.Орипов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент Молия Институтини тамомлаган.
Қаҳрамон Орипов 2007-2016 йилларда «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Нозим Ҳусанов Сергели туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024