Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музаффар Комилов Президент администрациясида янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон президентининг фармони билан Музаффар Муродович Комилов Президент администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Фото: Kun.uz
Музаффар Комилов давлат бошқаруви, диний-маърифий соҳалар ва таълим тизимида катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У турли йилларда бир қатор масъул лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида проректор лавозимларида фаолият юритган.
Комилов 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори сифатида ҳам фаолият юритган ва диний-маърифий таълим ҳамда илмий тадқиқотлар соҳасидаги ишларга раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
21:39 / 01.04.2026
Президент Халқ қабулхонасига янги бошлиқ тайинланди
18:58 / 28.03.2026
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори тайинланди
09:40 / 18.03.2026
Фазлиддин Саломов Экополиция бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди
10:35 / 10.03.2026