Ўзбекистон | 18:58
743
2 дақиқада ўқилади

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан, Дилшод Исмоилович Қурёзов Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Қурёзов тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари департаменти раҳбари ўринбосари – сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги 2025 йил август ойидаги президент фармони асосида ташкил этилган.

Агентликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш;
  • телекоммуникация соҳасида юридик шахслар фаолиятига лицензия ва рухсат бериш;
  • телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилувчи юридик шахсларни аккредитациялаш;
  • телекоммуникация хизматларининг айрим турларини, шунингдек тармоқлараро уланишлар тарифларини тартибга солиш;
  • телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш тизимини ривожлантириш;
  • глобал ахборот тармоғининг миллий сегменти манзил фазосидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, домен номлари тизимини белгилаш;
  • телекоммуникация ускуналарини маркировкалаш;
  • универсал хизматлар рўйхати ва уларнинг сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
  • операторлар ва провайдерлар учун тенг шарт-шароитлар таъминлашга кўмаклашиш;
  • эркин рақобат асосида телекоммуникация хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш ва бошқалар.
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид