«Реал»да қўрқинчли жароҳат, Англияда пешқадамларнинг муаммолари. Кун ўйинлари
Шанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Англия: Алиссоннинг жароҳати ва Ковачич тўпурар ролида
«Кристал Пэлас» – «Ливерпул» 0:1
Гол: 0:1 – 9 Диогу Жота.
«Кристал Пэлас» – Ҳендерсон, Чалоба (Камада, 88), Геҳи, Лакруа, Митчелл (Матета, 60), Мунос (Клайн, 17), Лерма, Уортон (Ҳюз, 60), Эзе, Нкетиа, Сарр.
«Ливерпул» – Алиссон (Ярош, 79), Цимикас (Робертсон, 79), ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд, Мак Аллистер (Собослаи, 46), Гравенберҳ, Гакпо, Жонс (Эндо, 89), Салоҳ (Диас, 73), Диогу Жота.
Огоҳлантиришлар: Гакпо (31), Мак Аллистер (43), Лерма (71), Хьюз (73), Сарр (74), Нкетиа (76).
Куннинг биринчи ўйинидан кейиноқ тур якунларига кўра «Ливерпул» пешқадамлигини сақлаб қолиши аниқ бўлди. Лекин ўйин кутилмаган сценарий бўйича кетиши ҳам мумкин эди, 20-сониядаёқ тўп меҳмонлар дарвозасидан жой олди. Уларнинг бахтига зарба офсайд ҳолатидан туриб йўлланганди. 9-дақиқада эса Гакпонинг узатмасидан кейин Диогу Жота совуққонлик билан аниқ зарба берди. Португалиялик ҳужумчи учун бу қатор рақамлардан иборат ўйинга айланди. Биринчидан, у мерсисайдликлар сафидаги 100-ўйинида майдонга чиққанди. Иккинчидан, у урган голлар сони 60 тага етди. Арне Слот эса — «Ливерпул» тарихида ўзининг дастлабки 10 ўйинидан 9 тасида ғалаба қозонган илк мутахассисга айланди. Бу ўйинда нидерландиялик мутахассисни ранжитган ягона ҳолат Алиссон жароҳат олиши бўлди, у бунгача ўйин давомида бир неча бор жамоасини қутқарганди.
«Арсенал» – «Саутҳемптон» 3:1
Голлар: 0:1 – 55 Арчер, 1:1 – 58 Хавертц, 2:1 – 68 Мартинелли, 3:1 – 88 Сака.
«Арсенал» – Райя, Калафьори (Кивер, 90), Габриэл, Салиба, Парти (Томиясу, 84), Стерлинг (Мартинелли, 60), Райс, Жоржинио (Мерино, 61), Сака, Габриэл Жезус (Троссар, 60), Ҳаверц.
«Саутҳемптон» – Рэмсдейл, Мэннинг (Онуачу, 74), Сугавара (Тэйлор, 90), Уокер-Питерс, Беднарек, Ҳарвуд-Беллис, Фернандеш (Армстронг, 74), Даунс, Арибо, Диблинг, Стюарт (Арчер, 27).
Огоҳлантиришлар: Уокер-Питерс (23), Беднарек (34), Диблинг (38).
«Арсенал» эса ирода кўрсатишига тўғри келди. «Канонирлар» аввалига биринчи бўлимни голсиз ўтказди, бу вақт давомида жамоа ўн зарбадан фақат биттасини дарвоза соҳаси томон тўғри йўллай олди, иккинчи бўлимда эса «Саутҳемптон» ҳисобни очди. Лекин меҳмонларнинг қувончи узоққа чўзилмади ва Сака барча ишни ўз қўлига олди. У Микел Артета жамоасининг учала голида ҳам иштирок этди. Аввалига Ҳаверц ва Мартинеллига ассистентлик қилиб, голли узатмалар сони бўйича (42) лондонликлар афсонаси Робер Пиресга етиб олди. Кейин эса ўз зарбаси билан ўйинга нуқта қўйди. «Арсенал» очколар сони бўйича «Манчестер Сити» билан тенг кетмоқда ва якшанба куни ўйнайдиган «Челси»ни олдинга ўтказиб юбормаслиги аниқ.
Бу — «Арсенал»нинг АПЛ уй ўйинларидаги 400-ғалабаси бўлди. Лондонликлардан олдин бу натижага фақат «МЮ» эришган.
«Манчестер Сити» – «Фулҳэм» 3:2
Голлар: 0:1 – 26 Перейра, 1:1 – 32 Ковачич, 2:1 – 47 Ковачич, 3:1 – 82 Доку, 3:2 – 88 Родриго Муниз.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Гвардиол, Рубен Диаш, Аканжи (Уокер, 62), Люис, Ковачич, Грилиш (Доку, 62), Гундўған (Матеуш Нунеш, 89), Фоден (Стоунз, 78), Бернарду Силва, Ҳоланд.
«Фулҳэм» – Лено, Робинсон, Ивоби (Нелсон, 77), Басси, Андерсен, Тете (Кастан, 77), Траоре, Лукич, Берге (Кэрни, 65), Перейра (Смит-Роу, 65), Ҳименес (Родриго Муниз, 77).
Огоҳлантиришлар: Басси (64), Эдерсон (90+3), Гвардиола (90+4), Бернарду Силва (90+5).
«Манчестер Сити» ҳам қийинчиликка дуч келиб, биринчи бўлимда «Фулҳэм» учта яққол голли вазият яратишига имкон берди, бу вазиятлар кутилган голлар бўйича 1,35 xG кўрсаткичига тортади. Ва агар Адама Траоренинг ҳужумини Эдерсон тўхтатишга муваффақ бўлган бўлса, Андреас Перейра Ҳименеснинг ажойиб пасини осонлик билан голга айлантирди. Мексикалик ҳужумчи товони билан шундай пас бердики, мезбонларнинг уч ҳимоячиси томошабинга айланди.
Лекин Родри ўрнида ўйнаётган Ковачич икки бор унинг услубида гол урди. Аввалига бурчак зарбасидан кейин жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундириб зарба йўллади. Кейин ҳужумнинг иккинчи темпига қўшилиб, Бернарду Силванинг узатмасига очилди. Шундай қилиб 0:1 ҳисоби 2:1 кўринишига ўзгарди, кейин Эдерсон яна бир бор ўзини кўрсатиб, Уокердан қочиб кетган Траоре билан дуэлда ғолиб чиқди. Захирадан тушган Доку эса ўз қанотидан марказга кўчиб, кутилмаганда зарба берди ва зарба траекторияси меҳмонлар дарвозабонига ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Ўйин охирида Муниз мавсумдаги илк голини уриб, ҳисобни қисқартирди ва «шаҳарликлар»ни охирги дақиқаларни асабий ўтказишга мажбур қилди. Лекин Хосеп Гвардиола шогирдлари натижани сақлаб қолди ва 2017-2018 йиллар мавсумидаги ўз рекордини такрорлади — чемпионатда мағлубиятсиз 30 ўйин.
Испания: Мбаппе стартда
«Реал» – «Вилярреал» 2:0
Голлар: 1:0 – 14 Валверде, 2:0 – 73 Винисиус Жуниор.
Реал Мадрид – Лунин, Менди, Рюдигер, Карваҳал, Тчуамени, Беллингҳем, Камавинга (Милитао, 71), Валверде, Модрич (Васкес, 90+2), Винисиус Жуниор (Гулер, 79), Мбаппе (Родриго, 71).
«Вилярреал» – Конде, Кардона (Бернат, 86), Коста, Албиол (Байи, 68), Фемения, Гуйе, Парехо (Терратс, 79), Комесаня, Алекс Баэна (Пино, 68), Барри, Пепе (Аҳомаш, 68).
Огоҳлантириш: Фемения (33).
Куннинг асосий сюрпризи — Мбаппе «Реал» бошланғич таркибида пайдо бўлиши эди, у жароҳатдан тикланиши учун Франция миллий жамоасининг Миллатлар лигасида октябр ойида ўтказадиган ўйинлари қайдномасига киритилмаганди. Форвардни яна ватанида танқид қилишлари аниқ, чунки у яқинда ҳам интервюсида экспертлар ва мухлислар фикрига эътибор қаратмаслигини айтганидан кейин танқидлар ёмғири остида қолганди.
Мбаппе шанба кунги ўйинда гол уролмади: дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганида уни алдаб ўтишга уриниб тўпни олдирди. Аммо Конде Валверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтара олмади, ушбу уругвайлик яримҳимоячи сўнгги икки мавсумда жарима майдони ташқарисидан энг кўп гол урган (8 бор) футболчи бўлиб турибди. Шанба куни у бу кўрсаткич бўйича Гризманн ва Яго Аспасни ортда қолдирди, иккинчи бўлимда эса унинг пасидан кейин Винисиус Жуниор ҳам деярли худди шу нуқтадан иккинчи голни урди.
Аммо мадридликлар байрамини Карваҳал йўқ жойда оғир жароҳат олиши бузди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда у тўпни узоқлаштиришга уриниб, рақибнинг оёғига тўқнашди ва аянчли овоз чиқарганча газонга йиқилди.
Биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин ҳам ҳимоячи ўрнидан тура олмади ва кўз-ёш тўкканча замбилда майдонни тарк этди. Трибуналар уни олқишлар билан кузатди ва шундан кейин ҳакам ҳам ўйинни якунлаб қўйди.
Катта эҳтимол билан унинг оёғи синган ва у учун мавсум якунланди.
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиус Жуниорнинг умуртқа поғонасида муаммо борлиги, у ҳам текширувдан ўтиши керакилиги ҳақида гапирди. У ўйиннинг 79-дақиқасида елкасида оғриқ сезгач, алмаштирилганди.
Бу ғалабадан кейин «Реал» Испания чемпионатида очколар сони бўйича «Барселона»га тенглашиб, тўплар нисбатидаги фарқ туфайли иккинчи ўринни эгаллаб турибди, аммо каталонияликлар тур ўйинини якшанба куни «Алавес»га қарши ўтказади.
Италия: «Торино» тўпурарини йўқотди
«Интер» – «Торино» 3:2
Голлар: 1:0 – 25 Тюрам, 2:0 – 35 Тюрам, 2:1 – 36 Сапата, 3:1 – 60 Тюрам, 3:2 – 86, пеналти Влашич.
«Интер» – Зоммер, Бастони (де Врей, 82), Ачерби, Биссек (Павар, 46), Димарко, Дармиан (Думфрис, 68), Мхитарян (Зелински, 77), Чалхонўғли, Фраттези, Мартинес, Тюрам (Торимий, 68).
«Торино» – Милинкович-Савич, Коко, Марипан, Валюкевич, Лазаро (Войвода, 62), Педерсен, Гинейтис (Илич, 62), Линетти, Риччи (Влашич, 84), Сапата (Карамо, 84), Адамс (Мазина, 32).
Огоҳлантиришлар: Биссек (36), Линетти (58), Валюкевич (90+2).
Четлатиш: Марипан (20).
Яқингача А серияда сенсацион равишда пешқадамлик қилиб турган «Торино» Миландаги ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ бир киши кам бўлиб қолди. Марипан ақлсизларча подкат билан Тюрамнинг оёғини синдиришига бир бахя қолди ва мониторга бориб вазиятни кўриб чиққан арбитр уни майдондан четлатди.
Тюрам эса нафақат жароҳатдан қутулиб қолди, балки ўн дақиқа ичида ҳимоячилар Бастони ва Ачербининг узатмалари эвазига икки бор гол урди. Лекин «Интер» мудофааси интрига ўлишига йўл қўйишмади ва Сапата майдон маркази орқали рейд уюштиришига ва ҳисобни қисқартиришига қўйиб беришди. Аммо иккинчи бўлимда Тюрам ҳет-трикни нишонлаб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Сўнгги дақиқаларда Влашич пеналтидан ҳисобни яна қисқартирди, фақат бу шунчаки туринликларга таскин берувчи гол бўлиб қолди. Бу голдан икки дақиқа олдинроқ жароҳат олган Сапата эса майдонни замбилда тарк этди.
Германия: Сюрпризлар куни
«Байер» – «Ҳолштайн» - 2:2
Голлар: 1:0 – 4 Бонифасе, 2:0 – 8 Ҳофманн, 2:1 – 45+5 Гешвилл, 2:2 – 69, пеналти Арп.
«Байер» – Градецки, Тапсоба, Та, Андрих (Инкапиэ, 70), Виртц, Ҳофманн (Терье, 60), Грималдо, Фримпонг (Адли, 77), Паласиос (Алеиш Гарсия, 70), Чака, Бонифасе (Шик, 70).
«Ҳолштайн Кил» – Вайнер, Гешвилл, Эррас, Ивежич, Беккер, Порат (Коменда, 86), Гигович (Шулц, 71), Кнудсен, Ҳолтби (Ремберг, 86), Матино (Арп, 46), Скрибски (Пиҳлер, 46).
Огоҳлантиришлар: Кнудсен (60), Фримпонг (68), Вайнер (90+1), Та (90+6).
Леверкузенда тур сенсацияси рўй берди, ҳолбуки «Байер» иккинчи бундеслигадан чиқиб келган ва мавсум бошидан буён 5 ўйинда 17 та гол ўтказиб, турнир жадвалида охирги ўринда келаётган жамоани ўта йирик ҳисобда мағлуб этадигандек кўринаётганди. Паласиоснинг иккита аниқ паси — ва амалдаги чемпионлар 8-дақиқадаёқ Бонифейс ва Ҳофманнинг аниқ зарбалари эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Лекин мавсум бошидан буён ғалаба нималигини билмаган аутсайдер ҳайрон қолдира олди ва мавсумдаги иккинчи очкосига эга бўлди. Кил жамоаси ўтган турда ўзи каби турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган «Боҳум» билан дуранг қайд этганди (2:2).
«Унион» Берлин – «Боруссия» Д 2:1
Голлар: 1:0 – 26, пеналти Фогт, 2:0 – 45 Вертессен, 2:1 – 62 Рюэрсон.
«Унион» Берлин – Реннов, Диогу Лейте, Фогт (Кверфелд, 60), Дуки, Роте, Триммел, Ҳедира, Кемляйн (Скарке, 67), Жон Ву Ен (Себатшо, 67), Вертессен (Шефер, 67), Ҳоллербаҳ (Ҳаберер, 77).
«Боруссия» Д – Кобел, Рюэрсон (Бенсебайни, 86), Шлоттербек, Антон, Ян Коуто, Гросс (Нмеча, 63), Жан (Забитцер, 76), Гиттенс (Мален, 63), Брандт, Байер, Гирасси.
Огоҳлантиришлар: Фогт (15), Шлоттербек (17), Жон Ву Ен (41), Забитцер (83), Роте (84), Триммел (89), Антон (90+4), Бенсебайни (90+6).
«Боруссия»нинг Берлиндаги мағлубияти эса у қадар ажаблантирмайди. Биринчидан, «Унион» бу мавсумда пешқадамлар гуруҳига яқин жойлашган ва олдинги турларда «Лейпциг»дан очко олишга эришганди. Иккинчидан, дортмундликлар икки фронтда қийналмоқда. Чемпионлар лигасида жамоа икки учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди, аммо бу учрашувлардан кейин ички чемпионат ўйинларида муваффақиятсизликка учради. Хусусан, «Брюгге» майдонидаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба ортидан «Штутгарт»га қарши ўйинда шармандали 1:5 ҳисоби қайд этилди, Берлиндаги ўйинда эса Нури Шаҳин шогирдлари барча голларини «Селтик» дарвозасига уриб бўлгандек (7:1) ҳиссиёт уйғонди. Жамоа вакилларидан фақат ҳимоячи Рюерсон рақиб дарвозасини ишғол эта олди. Мезбонларда эса аввалига Фогт пеналтини аниқ ижро этди — у бундеслигада энг узоқ вақт давом этган голсиз серия муаллифи эди. Ушбу ҳимоячи 275 ўйин давомида рақиблар дарвозасига йўл топа олмаганди! Бу ҳодисанинг уникаллиги шундаки, Фогт Германия чемпионатида охирги бор — 2014 йил 18 октябрида — «Кёлн» сафида ўйнаётганида айнан «Боруссия» дарвозасини ишғол этганди. «Асаларилар» Дортмунддаги барча ўйинларда ғалаба қозонаётган бўлса-да, рақиб майдонида ёмон натижа кўрсатмоқда (=1-2).
Кун статистикаси
- XXI асрда топ-5 лигаларда ҳет-трик қайд этган 2-гуржистонлик футболчи «Сент-Этен» яримҳимоячиси Давиташвили бўлди. 2003 йил ноябрда «Фрайбург» сафида ўйнаган Александр Иашвили ҳам шундай ишни амалга оширганди.
- Кай Ҳаверц «Арсенал»нинг Робин ван Персидан кейин «Эмирейтс»даги ўйинларида қаторасига 7 ўйинда гол урган 2-футболчиси бўлди.
- АПЛда қаторасига 3 турда биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очган «Брентфорд» (22-, 23- ва 37-сонияларда) ўз сериясини тўхтатди, клубнинг навбатдаги ўйиндаги илк голи урилганда 1 дақиқаю 15 сония ўтиб бўлганди.
- «Аталанта» форварди Ретегининг 7 голи — А серияда италиялик футболчилар учун мавсум стартидаги етти турдаги энг яхши натижа. Сўнгги 30 лет йилликда Балотелли, Бонаццоли, Ҳюбнер ва Роберто Баджо ҳам шундай график билан бошлашган.
- «Эспанол» ла лигадаги юбилей 1000-ғалабасига эришди. Бунгача бу натижани «Реал» (1825), «Барселона» (1766), «Атлетико» (1402), «Атлетик» (1307), «Валенсия» (1284) ва «Севиля» (1110) клублари қайд этишган.
- «Арсенал» АПЛда уй ўйинаридаги 400-ғалабасига эришди. Лондонликлардан олдинроқ бу натижадан фақат «МЮ» ўтганди.
Мавзуга оид
12:02 / 22.12.2024
«Барса»да инқироз, «Сити»да антирекорд. Кун ўйинлари
11:12 / 19.12.2024
«Реал»да янги соврин, «Арсенал»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди
12:24 / 16.12.2024
«Барса» яна аутсайдерга ютқазди, «Сити» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
12:23 / 15.12.2024