Ўзбекистон | 19:54 / 03.02.2026
5243
1 дақиқада ўқилади

АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор Ўзбекистонга ташриф буюради

Элчи Гор икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун юқори мартабали амалдорлар билан учрашади.

Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор 3-7 феврал кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Элчи Гор Бишкекка ташрифи давомида «B5+1» бизнес-форумида иштирок этиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон, шунингдек, бизнес вакиллари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказади.

Бишкек ва Тошкентда элчи Гор икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун юқори мартабали амалдорлар билан ҳам учрашади.

«Қўшма Штатлар Қирғизистон ва Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда бутун минтақада барқарорлик ва фаровонликка ҳисса қўшадиган инновацион шерикликни ривожлантириш тарафдори», дейилади хабарда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид