Ургут тумани маркази кўчирилади
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори имзоланган.
Ургут тумани маркази туманнинг Камангарон маҳалласига кўчирилади. Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, маъмурий бинолар қурилиши учун ушбу маҳалла ҳудудидан 3 гектар ер ажратилади.
Туманда барпо этилаётган Янги Ўзбекистон массиви ҳам шу ҳудудга туташ ҳисобланади. Туман маъмурий маркази кўчганидан сўнг Ургут шаҳри туристик шаҳарга айлантирилди.
“Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида Камангарон маҳалласи ҳудудида 1397, 1398, 1393қ ва 1395қ 1396 қисм – рақамли дала контуридан Ургут тумани ҳокимлигига туман ҳокимлиги маъмурий биноларини қуриш мақсадида 3 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилсин.
Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси (С.Зиядуллаев), вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Ҳамидов), “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Самарқанд филиали (Ш.Илмуратов) ва вилоят қурилишда тендер савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази (С.Гулямов) мазкур объектларнинг белгиланган тартибда лойиҳаолди шаҳарсозлик ҳужжатларини ўз муддатида ишлаб чиқиб тасдиқлаш, экспертиза хулосаларини олиш ва тендер савдоларини ўтказиш чораларини кўрсин”, дейилади қарорда.
Мавзуга оид
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
10:59 / 21.08.2024
Турмуш ўртоғини ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказган яна бир эркак 9 йилга қамалди
09:42 / 09.07.2024