Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоким ёрдамчиси ва адвокат 2500 доллар билан ушланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн сўмлик камомад ишида ҳоким ёрдамчиси ва маҳаллий адвокат тезкор тадбирда 2500 АҚШ долларини қабул қилаётганда қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти Ургут туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятида 61 млн сўмлик камомад аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шу жараёнда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бири ҳузурида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси иш бўйича гумон қилинувчилардан бири манфаатида масалани “ижобий ҳал этиш” эвазига 2500 доллар талаб қилган ва олган пайтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Тезкор тадбир давомида ушбу пуллар маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига топширилиши режалаштирилгани аниқланиб, кузатув давом эттирилди. Натижада адвокат ҳам 2500 долларни қабул қилаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, адвокат мансабдор танишлари орқали ишнинг гумонланувчига тааллуқли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси тартибида тугатиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28,211-моддалари (пора олиш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, ҳоким ёрдамчиси аввалроқ ЖК 167-моддаси, адвокат эса ЖК 168-моддаси бўйича судланган бўлган. Тергов манфаатларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Мавзуга оид
21:16
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
10:39 / 27.06.2026
Сув хўжалигидаги коррупция давлатга 70 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган
08:33 / 25.06.2026