Ким Чен Ин АҚШ давлат котибига ядровий полигон йўқ қилинганини тасдиқлади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ бош котиби Майк Помпео билан учрашувда Пунгири ядровий полигони йўқ қилинганини тасдиқлади ва бунга ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатга инспекторларни таклиф қилди.
Маълум қилинишича, томонлар АҚШ президенти ва Шимолий Корея етакчиси ўртасида бўлиб ўтажак иккинчи саммитни муҳокама қилишган ва “унинг ўтказилиши жойи ҳамда санаси вариантлари”ни аниқлаштириб олишган.
“Давлат котиби Помпео ва раис Ким барча гуруҳларга Сингапур баёнотидаги бандларни амалга ошириш мақсадида қолган масалаларни муҳокама қилиш учун яқин орада учрашув ўтказишни топширишга келишиб олишди”, деб айтилган хабарда.
Учрашувда, шунингдек, АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Стивен Бигун, Корея ишчи партияси марказий қўмитаси директори биринчи ўринбосари Ким Йо Чен иштирок этган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024