Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мактабга қабул қилинмаган 300 минг мигрант болалари борлиги маълум қилинди
РФ таълим муассасаларига қабулни назорат қилувчи янги қонун кучга кирганидан кейин, мамлакатга келган мигрантларнинг фарзандларини фақат 4 фоизи мактабларга қабул қилинган.
Фото: ТАСС
Россия ҳудудида расман таълим муассасаларида рўйхатга олинмаган 300 мингдан ортиқ вояга етмаган мигрантлар мавжуд. Бу ҳақда РФ ички ишлар вазирининг ўринбосари Игор Зубов маълум қилди.
10 июн куни Россия Давлат думасидаги чиқиши давомида у мамлакатда жами 638 мингдан ортиқ мигрант болалар борлигини ва уларнинг сони камайиб бораётганини маълум қилди. «Уларнинг аксарияти ўқимаслиги, менимча, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Аммо афтидан, қандайдир сабабларга кўра, уларнинг ярмига яқини бекор юрибди», — дейди Зубов. Унинг сўзларига кўра, Москвада 80 мингдан ортиқ чет эллик вояга етмаган бола бор. Уларнинг 25 минг нафаригина ўқийди.
Олдинроқ ўтган икки ой ичида — Россия таълим муассасаларига қабулни назорат қилувчи янги қонун кучга кирганидан кейин, мамлакатга келган мигрантларнинг фарзандларини фақат 4 фоизи мактабларга қабул қилингани маълум бўлганди.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, 22 май ҳолатига кўра, билим текширувидан ўтишга атиги 498 нафар ариза берувчи рухсат олган — бу умумий мурожаат қилган (2868 нафар) шахсларнинг 17 фоизини ташкил этади.
Сешанба куни Давлат думаси чет элликларнинг фарзандлари мактабларга қабул қилинмаган тақдирида уларни рўйхатга олиш ва назорат қилишга оид қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Қонун лойиҳасига кўра, таълим бошқаруви органлари мажбурий тартибда мигрант болалар ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари билан алмашиши кўзда тутилмоқда.
2021 йил ҳолатига кўра, Россия мактабларида таҳсил олаётган хорижлик болалар сони тахминан 140 минг нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
17:17 / 23.12.2025
АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллардан пул берилади
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
16:20 / 23.10.2025
Дублинда мигрантларга қарши тартибсизликлар давом этмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
11:40 / 17.10.2025