Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллардан пул берилади
CBP Home иловаси орқали йил охиригача ихтиёрий депортация учун рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар ватанига бепул авиачипта билан бирга 3000 доллар миқдоридаги маблағни қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, иловадан рўйхатдан ўтиш олдин белгиланган ҳар қандай фуқаролик жарималарини ҳам бекор қилади.
АҚШ маъмурияти мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этган ноқонуний муҳожирлар учун мукофотни 3000 долларгача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилди.
CBP Home иловаси орқали йил охиригача ихтиёрий депортация учун рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар ватанига бепул авиачипта билан бирга шунча миқдордаги маблағни қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, иловадан рўйхатдан ўтиш олдин белгиланган ҳар қандай фуқаролик жарималарини ҳам бекор қилади.
«2025 йил январидан бошлаб 1,9 млн ноқонуний муҳожир ихтиёрий равишда мамлакатдан чиқиб кетди ва ўн минглаб кишилар CBP Home дастуридан фойдаланди. Янги йил байрами даврида америкалик солиқ тўловчилар мамлакатда ноқонуний бўлганларнинг ихтиёрий равишда кетишлари учун рағбатни уч бараварга ошириб, 3000 доллар миқдорида бонус таклиф қилмоқда, аммо бу таклиф фақат йил охиригача амал қилади», дейилади Кристи Ноэмнинг мурожаатида.
Ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний мигрантни аниқлаш, ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юборишнинг ўртача қиймати 17 минг долларни ташкил этади. Шу сабабли «ўзини депортация қилиш» механизми иқтисодий жиҳатдан мақбул ечим сифатида кўриляпти.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026