Жамият | 11:28 / 21.11.2024
7439
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди

Данғара туманида Lacetti ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas салонида кетаётган қиз вафот этган. 

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилояти Данғара туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган қиз ҳалок бўлди. Ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

4 июн куни Қўқон-Тошкент йўналишининг 9-километрида Lacetti йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Damas`нинг орқа қисмига бориб урилган.

Lacetti ҳайдовчиси С. таниши Ҳ. билан биргаликда қайтаётган бўлган. Ярим йўлда машина бошқарувини Ҳ. олган ва автомобилни соатига 130 километр тезликда ҳайдаб кетган.

Бунинг оқибатида машина фуқаро А. бошқарувида бўлган Damas автомобилининг орқа томонига зарб билан урилган. Оқибатда иккала машина ҳайдовчилари ва йўловчилари, жами 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Damas салонида бўлган вояга етмаган қиз шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган суд ишида айбланувчи Ҳ. айбига қисман иқрор бўлиб, жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплай олмаслиги тўғрисида кўрсатма берган.

Судда айбланувчи Ҳ. ўз айбига қисман иқрор бўлиб, жабрланувчиларга келтирилган моддий ва маънавий зарарни қоплай олмаслигини айтган. Суд жабрланувчиларга жами бўлиб 113 миллион сўм миқдорда зарарни ундиришни белгилади.

Судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, 3 йил автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга оид