Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки қизалоқни катта тезликда уриб юборди. Яна бир бола ҳалокатдан омон қолган.
Фото: Видеодан кадр
Вилоят ЙҲХБ маълум қилишича, воқеа 18 ноябр куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган Ғаллаорол—Бахмал—Супа-Зомин 4Р-41 йўлининг 29 километрида содир бўлган.
1991 йилда туғилган А.О Cobalt автомобилини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган икки пиёда: 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К.ни уриб юборган.
Оқибатда опа-сингил турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Интернетда тарқалган видеодан кўринишича, йўлдан ўтаётган бошқа бир бола Cobalt уриб кетишидан омон қолган.
Ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 117-модда (хавф остида қолдириш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
08:26 / 27.02.2026