Ўзбекистон | 07:50 / 12.10.2024
3335
1 дақиқада ўқилади

Hyundai Rotem Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқариши мумкин

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Транспорт вазирлигида бу борада музокаралар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Hyundai Rotem компаниясининг Global Rail Group раҳбари Квак Чол Хун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди

Учрашувда томонлар замонавий электропоездларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашди.

Жанубий Кореянинг Korail компанияси томонидан бугунги кунда эксплуатация қилинаётган электропоездлар турини маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқариш таклифи юзасидан тақдимот ўтказилди.

Маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариш таклиф қилинаётган электропоездларнинг асосий техник хусусиятлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа бўйича қўшимча имкониятларни ўрганиш, таклифларни таҳлил қилиш ва янги ишлаб чиқариш ҳудудларини кўздан кечиришни келишиб олишди.

Мавзуга оид