Ўзбекистон | 12:06 / 02.03.2024
10723
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

50 ёшли эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланган.

Фото: Kun.uz

Фарғона вилояти Бешариқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 1 март куни содир бўлган.

Бешариқ тумани Ободон кўчасида яшаган 1973 йилда туғилган эркак ва унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган.

Қайд этилишича, марҳумларнинг ўлими бўйича суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда текшириш харакатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола печдан чиққан ис газидан заҳарланган, ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимига ётқизилганди.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид