Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистондаги заводда ёнғин чиқиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги заводда ёнғин чиқиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo tv телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин пардоз-андоз буюмлари ишлаб чиқарилувчи заводда газ баллони портлаши оқибатида юз берган. Аланга завод ёнидаги тураржой биносига ўтган. Ёнғин оқибатида завод ва уйнинг томи қулаб тушган.
Таъкидланишича, вайроналар остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин.
Ёнғинни ўчиришда 10 та ўт ўчириш гуруҳи иштирок этган.
Мавзуга оид
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
10:01 / 06.01.2026
Tashkent City ҳудудида контейнер ёниб кетди
15:42 / 05.01.2026
Швейцария курортидаги ёнғин: яна 16 қурбоннинг шахси аниқланди
09:31 / 05.01.2026