Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистондаги учта шаҳарни ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширади
Фото: Getty Images
Жаҳон банки Ўзбекистонда мамлакатнинг инвестицион ва туристик салоҳиятини ошириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган, ўрта шаҳарларни интеграциялашган ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
Яқин вақт ичида Жаҳон банки Когон, Чортоқ ва Янгийўл шаҳарларини ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича синов лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа учун тайёргарлик тадбирларини ўтказиш учун Жаҳон банки вакилларига бу шаҳарларнинг картографик материаллари керак.
«Бундай маълумотларнинг тақдим этилиши Совет Иттифоқи қонунчилигига асосланган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянувчи муайян тасдиқлаш тартиб-қоидаларига алоқадор», - дея таъкидлаб ўтди «Давергеодезкадастр» раиси ўринбосари Шерзод Ҳабибуллаев.
Когон, Чортоқ ва Янгийўл шаҳарларига ортиқча бюрократик жараёнларни бартараф этиш ва синов лойиҳаси устида имкон қадар тезроқ иш бошлаш учун махсус мақом бериш эҳтимолий ечимдир.
Мавзуга оид
07:36 / 25.02.2026
Қайси давлатларда аҳоли пойтахтда жамланган? (Харита)
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
22:40 / 23.01.2026