Жамият | 21:43 / 06.06.2018
10192
3 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA Medline тиббиёт маркази А.Ромоданов номидаги нейрохирургия институти билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Фото: AKFA Medline

31 май куни украиналик машҳур нейрохирург, профессор Евгений Педаченко юртимизга келган эди. Мутахассис 5 июнь куни AKFA Medline тиббиёт марказига ташриф буюрди. Евгений Педаченко клиникада хирургия, нейрохирургия, неврология, терапия, физиотерапия, педиатрия, кардиология каби йўналишларда аҳоли саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Украиналик шифокор тиббиёт марказининг малакали мутахассислари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашди. 

“Сўнгги бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимга анча йиллар бўлиб қолди. Қисқа вақт ичида мамлакатингизда амалга оширилган ислоҳотлар мени ҳайратга солди. Хусусан, нейрохирургия йўналишидаги ўзгаришлар мени қувонтирди. AKFA Medline тиббиёт марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан батафсил танишишга муваффақ бўлдим. Эътироф этишим жоиз, ушбу тиббиёт муассасасида малакали шифокорлар фаолият юритишмоқда. Марказ замонавий технологиялар билан жиҳозланган”, - дея таъкидлади Евгений Педаченко.

“Бир қанча ўзбекистонлик мутахассислар А.Ромоданов номидаги нейрохирургия институтида таҳсил олишган. Айтмоқчиманки, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларимиз бугун бошлангани йўқ – узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. Бундан кейин ҳам ҳамкорлигимизни янада ривожлантириб, бир қатор лойиҳалар устида иш олиб боришни режалаштирганмиз”, - қўшимча қилди мутахассис.

Евгений Георгиевич Педаченко академик, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари доктори, Украина давлат мукофотлари лауреати ҳисобланади. Ҳозирги вақтда у Киевдаги А.Ромоданов номидаги нейрохирургия институти раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.

Фото: AKFA Medline 

Е.Г.Педаченко ташрифи давомида умуртқасида оғир жарроҳлик паталогияси бўлган болалар ва катталарга бепул маслаҳатлар берди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат мутахассислари ўртасида алоқани йўлга қўйиш, илмий-тадқиқотлар бўйича тажриба алмашиш, шу билан бирга, ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш ҳисобланади.

Тез орада А.Ромоданов номидаги нейрохирургия институти AKFA Medline тиббиёт марказига юқори малакали мутахассисни юбориши режалаштирилган. Хорижлик шифокорнинг беморларга консультациялар бериши ҳамда зарур бўлганда жарроҳлик аралишувини тайинлаши белгиланган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид